SMM менежерлари нима учун Instagram’да чат-ботлар яратишни ўрганиши кераклиги тўғрисида 7 сабаб


Instagram 2021 йилнинг ёз фаслидан бошлаб чат-ботлардан фойдаланишга расман рухсат берди. Кўпчилик SMM менежерлари чат-ботлар ҳақида маълумот билмайди ёки ўрганишни хоҳлашмайди. Бироқ, чат-ботлар уларнинг иш ҳақидаги тасаввурларини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Ушбу мақола чат-бот нима эканлиги ва у нима мақсадларда ишлатилиши мумкинлиги ҳақида маълумотга эга бўлмаганларга ёки улар ҳақида қаердадир ўқиган, лекин ишлатишга иккиланаётганлар учундир.

  1. Иш вақтингизни тежайди
GETTY IMAGES / MONTEGO666

Психологларнинг кузатувларига кўра, инсонлар эринчоқ мавжудотлардир. Шу сабабли, агар сиз ҳамма маълумотларни тўплаб бир жойга ёзсангиз ҳам, обуначиларингиз саволлар беришда давом этишади. Бунинг сабаби шуки, улар ҳар бир саволга алоҳида-алоҳида жавоб излашга вақтлари йўқ, лекин менежернинг жавоб ёзишини жон деб кутишга тайёрлар. Чат-бот орқали эса кутишларига ҳожат қолмайди: у автоматик тарзда одатий саволарга жавоб беради, мижозларингиз эса бу вақт ичида диалогдан чиқиб кетишга улгурмаган бўлади, чунки у ўзини қизиқтирган маълумотларини тезда олмоқда.

Intercom компаниясининг тадқиқотларига кўра, чат-ботлар хабарларга жавоб бериш вақтини ўртача 3 мартага тезлаштиради, шу туфайли иккинчи сабаб ўз-ўзидан пайдо бўлмоқда.

  1. Мижозларнинг сизга бўлган ишончи ва содиқлигини оширади
GETTY IMAGES / ANDRII YALANSKYI

Тезкор жавоблар ҳар доим инсонни ўзига жалб қилади, ҳаттоки у ярим тунда келса ҳам. Сиз чат-ботни шундай тарзда созлаб қўйишингиз мумкин, масалан, соат 23:00 дан 8:00 гача ҳар қандай хабарга жавобан Direct’га қуйидаги матн юборилади:

«Ассалому алейкум! Ўзбекистонда ҳозир тунги вақт, шу сабабли барча менежерларимиз ухлаётганликлари сабабли сизга жавоб бера олмайди. Лекин улар уйғонганларида албатта буни бажаришади. Кутганингиз учун раҳмат!»

Бундай кўринишдаги хабарлар, бренднинг обуначилар ҳақида нақадар жиддий қайғуришини кўрсатади ва бунинг натижасида мижозларнинг сизга бўлган содиқликлари маълум миқдорда ошади.

Шунингдек, Oracle компанияси ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, мижозларнинг 50% дан кўпроғи бизнес 24 соат давомида ўз мижозларига хизмат кўрсатиши кераклигини исташлари аниқланди. Чат-ботлар эса, сизга тун ва кунда ўрин алмашиб ишлайдиган менежерларни жалб қилишда келтириладиган ортиқча ҳаражатларни тежашда ёрдам беради.

  1. Сотув ва мижозлар қамровларини оширади
GETTY IMAGES / ALEXANDR MOROZ

Чат-ботнинг яна бир хусусияти шуки, уни шундай тарзда созлаб қўйиш мумкин: кузатувчиларингиз сизни ўз сторисларида (Stories) белгилаб ўзиинг аудиториясида реклама қилгани учун махсус промокодларни ёки қандайдир турдаги маҳсулотни текинга қўлга киритишлари мумкин. Ушбу хусусият орқали ҳам қамров доираси ошади, ҳам сотув кўрсатгичлари ўсади.

Intercom‘нинг кузатувларига кўра, 2021 йил давомида ботлар савдо ҳажмини ўртача 67% га оширган, барча савдоларнинг 26%и эса мижознинг чат-бот билан ўзаро мулоқотидан сўнгги натижа ҳисобига тўғри келган.

  1. Ўзаро алоқанинг янги турдаги формати пайдо бўлади
GETTY IMAGES / NAZAN AKPOLAT

«Изоҳларда 3 дўстингизни белгиланг ва ўз сторисингизда бизни белгилаб репост қилинг» кўринишидаги конкурслар эндиликда эскирди. Улар, албатта, ишлайди, лекин сиз янги формат орқали директ ёрдамида танловлар, савол-жавоб ва ўйинлар уюштириб кенг аудиторияни жалб қилишингиз мумкин. Шунингдек, бу анча қулайроқ ва хавфсиздир: масалан, иштирокчиларнинг профилингизга обуна бўлган/бўлмаганини қўлда текшириш ёки учинчи томон хизматларидан фойдаланиш шарт эмас, чунки бунинг натижасида ҳисобингиз блокланиб қолиши ҳеч гап эмас.

  1. Иш жараёни оптималлаштирилади
GETTY IMAGES / TUMDEE

Instagram’даги чат-ботлар CRM тизимлари билан тўлиқ интеграциялаштирилиши мумкин. Масалан, AmoCRM ёки Битрикс24. Бунинг қийин томони йўқ, чунки чат-ботларда маълумотларни CRM тизими билан тезкор алмашувчи тайёр интеграция ечими мавжуд. Менежерлар маълумотларни қўлда тўлдириб чиқишларига ҳожат қолмайди, шу сабабдан буни бизнес учун яхши ечим деб айтса бўлади.

  1. Аудитория билан мулоқотни йўлга қўйишга ёрдам беради
GETTY IMAGES SIGNATURE / STOCKVISUAL

SMM’нинг энг муҳим қадамларидан бири бу Community Management’дир. Чат-бот ёрдамида эса, осонликча тескари алоқа формасини ёқиб қўйишингиз мумкин. Агар сиз, бунинг ёрдамида фойдаланувчиларнинг жиддий танқидларига жавоб берсангиз, уларнинг сизга бўлган ишончи ортади. Чунки сиз кўра олмаган камчиликларни улар кўра олишади.

  1. Шундай жараёнлар бор, уларни ўзингиз бажара олишингизнинг техник имкони деярли йўқ
PIXABAY / TEROVESALANIEN

Чат-ботларнинг яна бир ажойиб хусусияти шундан иборатки, у мижозларингизнинг обуна ва фаол бўлганликлари учун уларга баллар ёзиб бориши мумкин. Буни ўзингиз биттама-битта текшириб чиқишингиз ҳам мумкин, лекин бот буни сиздан анча тез бажаради. Энг кўп балл тўплаган фойдаланувчига турли хил миннатдорчиликлар таклиф қилишингиз мумкин: промокодлардан тортиб уларнинг бизнесларини бепул реклама қилиб беришингизгача. Обуначилар билан мулоқот қилишнинг бундай турдаги формати, сизнинг кўп нарса бажармасингиздан туриб брендингизни таниқли бўлишига ёрдам беради.

Чат-бот нималарга қодир:

  • Direct ва изоҳлардаги одатий саволларга жавоб ёзади;
  • Сизга обуна бўлганларидан сўнг уларга шаблон хабар юборади;
  • Обуначиларни жалб қилади;
  • Тескари алоқа орқали маълумотларни йиғади;
  • Сизни сторисда белгилаган фойдаланувчига муносабат билдиради;
  • Учинчи тараф хизматлари аралашувисиз фойдаланувчилар маълумотларини тўплайди ва CRM тизимлари билан осон интеграциялашади;
  • Фойдаланувчиларнинг географик жойлашуви ва бошқа факторларга кўра сегментларга ажратади;
  • Танловлар уюштира олади;
  • Ўқув курслари учун рўйхатдан ўтказади ёки олдиндан рўйхатдан ўтказиб қўяди;
  • Тўловларни қабул қила олади (тўлов тизимлари орқали);
  • Фаоллик ва обуна учун балларни хисоблаб боради;
  • Мижозларни ўйин ва викториналар билан қизиқтира олади ва ҳ.к

Ботлар қандай яратилади?

Instagram’da чат-ботлар яратиш учун дастурлаш тилини билиш талаб этилмайди. Manychat сайтида рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилиб кўринг. Бу худди Лего конструктори бўлакчаларини йиғиш жараёнига ўхшашлигига амин бўласиз.

Ушбу промокод орқали рўйхатдан ўтганингизда, бир ой бепул фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритасиз: reloadsmit1pro

Мақола тўлдирилмоқда….


Мақола ёқдими? Дўстларингиз билан улашинг!

2
2 овозлар
Karimov G'iyos