Даун синдромли ота ўғлини шифокор қилиб улғайтирди ва севги ҳамма нарсага қодирлигини исботлади


Даун синдромига эга инсонлар ҳақида энг кенг тарқалган нотўғри тушунча – бу улар фарзанд кўра олмасликлари ҳақидаги фикр. Даун синдромига эга аёллар бемалол фарзанд дунёга келтира олишади ва баъзи ҳолатларда шу синдромга эга эркаклар ҳам ота бўла олишади. Масалан, даун синдроми бўлган Жад Исса исмли эркак нафақат фарзанд кўра олди, балки уни яхши доктор қилиб вояга етказди.

Биз сизлар билан фидокорона муҳаббатдан кучлироқ нарса йўқ эканлигини исботлаб берувчи Суриялик оила ҳақидаги гўзал ҳикояни баҳам кўрмоқчимиз.

Ўз фарзандига дунёларча меҳр берган ота

Жаднинг ўғли Садир дунёга келгач, уни одатий хонадонлардаги каби хурсандчилик билан кутиб олишди ва суйиб-эркалашди. Садир болалигида унга меҳр беришганини ва отаси врестлинг, қўлда куч синашиш ва шу каби ўйинларни ўйнаб у билан вақт ўтказганини эслаши ҳақида айтади. Маҳалладошлари ҳам бу оилани қўллаб-қувватлашган ва уларни борича қабул қилишган.

У ўғли орзуларига эришиши учун кўп меҳнат қилди

Буғдой тегирмонида ишлар экан, Жад катта ниятлар билан фарзандининг ўқишига пул тўплай бошлади. У қўлидан келганича ҳаракат қилди, Садирнинг айтишича, отасининг меҳнатлари ва унга порлоқ келажак яратиб беришга бўлган иштиёқи уни яхши ўқишга ва доктор бўлишга руҳлантирган.

“Ўйлашимча, агар шундай отам бўлмаганида, мен ҳаётга бунчалар қизиқмасдим ва қилаётган ишимдан ҳам бу даражада завқланмасдим”, деб ёзади Садир отаси билан бирга тушган сурати изоҳида.

У ўзининг доктор ўғли билан жуда ҳам фахрланади

Садир ҳозир тиш доктори, бу Сурияда энг катта маош тўланадиган касблардан ҳисобланади. Жаднинг қувончи эса чексиз. Ўғли ҳали талаба бўлган вақтлардаёқ, Жад кўзлари порлаганча одамларга уни “менинг ўғлим доктор”, дея таништирар эди.

Оила «стереотиплар бузиш учун яратилганлиги»нинг жонли мисоли

Ота-онасининг ўзаро муносабатлари ҳақида гап кетганида, Садир улар узоқ йиллар давомида биргаликларига қарамасдан, ота-онасининг ўрталаридаги муҳаббат худди кечагина турмуш қурганларидек эканлигини айтади. Улар бир-бирларининг эҳтиёжларини жуда яхши тушунишади. Бирга сайр қилишади ва баъзида шунчаки ўтирганча соатлаб суҳбат қуришади.

Садир ўз муваффақияти учун отасининг ҳаққини адо қилишга интилади ва отаси у билан фахрланганидек, у ҳам отаси билан фахрланишини таъкидлайди. Ҳавасманд оила аъзолари бўш вақтларида биргаликда кинога тушишни ёқтиришади.

Худди биздек Жад ва унинг ўғли ҳақидаги таъсирли ҳикояларни ўқишга қизиқадиган дўстларингиз борми? Уларга бу мақолани улашинг ва яхши кайфият «доза»ларини оширишга ҳисса қўшинг!


Мақола ёқдими? Дўстларингиз билан улашинг!

7
7 овозлар
Hilolaxon Mirzayeva

Таржимон (Ўзбек, рус ва инглиз). CMM Копирайтер.